Сирдарё масжидларида умумхалқ экологик хайрия ҳашари ўтказилди

26 январь куни мамлакатимизда умумхалқ экологик хайрия ҳашари ўтказилди. Сирдарё вилоятида фаолият юритаётган масжидларда ҳам ушбу қадимий анъана уюшқоқлик билан ташкил этилди. Ҳашарда масжид ходимлари ва намозхонлар томонидан масжидлар ва уларга тутуш қабристон, кўча ва ариқлар тартибга келтирилди. 

Дарҳақиқат, Аждодларимиз бу анъанани доимо улуғлаганлар. Зеро, динимиз аввало инсониятни покликка, озодаликка чорлайди. Ҳар қандай ибодатлар, савобли амаллар поклик ила бошланади. 

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan