ЙИЛ САРҲИСОБИ

2018 йил юртимизда диний-маърифий соҳада кўплаб хайрли ишлар амалга оширилди ва ушбу хайр-барака Сирдарё вилоятини ҳам четлаб ўтмади. Айниқса, Сирдарё туманидаги «Аҳмад ибн Малик» масжидининг вилоятда расмий рўйхатдан ўтган 74-масжид сифатида фаолият бошлаши сирдарёлик мўмин-мусулмонлар қалбига чексиз қувонч улашди.

Жорий йил 16-17 январь кунлари вилоятимизда ўтказилган Қуръон мусобақасида жами 88 та қори ва қориялар иштирок этишди. Мусобақа гўзал тартибда, кўтаринки руҳда ўтди. Мусобақа ғолибларини қутлаш учун Сирдарё вилоят ҳокими Мирзаев Ғофуржон Ганиевич шахсан ташриф буюрди. Ушбу мусобақанинг Республика босқичида тиловат йўналиши 26-40 ёшгача бўлган аёл-қизлар ўртасидаги беллашувда Шохистахон Аллаева шарафли 3-ўринга муносиб топилди.

Жорий йилда Ховос туманида “Ховос” жоме масжиди ва Боёвут туманида “Ҳазрати Хизр” жоме масжиди замонавий лойиҳа асосида бутунлай янгидан бунёд этилиб, халқимизга фойдаланиш учун топширилди.

2018 йилда тажриба сифатида Сирдарё туманида масжид имом-хатиби ва отинойи, шунингдек, туман ФХДЁ бўлими, хотин-қизлар қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, Нуроний жамғармаси билан ҳамкорликда ҳафтанинг ҳар жума куни ФҲДЁ биносида никоҳдан ўтиш арафасида бўлган келин-куёвлар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлар ташкил қилинди. Суҳбат асносида тўй-ҳашамларни ихчамлаштириш, ортиқча сарф-ҳаражатларни қисқартириш, турли бидъат-хурофотларга йўл қўймаслик бўйича атрофлича тушунтиришлар берилди сўнгра куёвларга алоҳида, келинларга алоҳида суҳбатлар қилинди. Мазкур суҳбатлар ижобий натижа бермоқда ва келгуси йилдан ушбу тажрибани вилоятдаги барча туман ва шаҳарларида жорий қилишни режалаштирилган.

Муборак Рамазон ойи муносабати билан вилоятдаги барча масжидларда таровеҳ намозлари тинч-осойишталик ва кўтаринки кайфиятда ўтди ва 27 та масжидда хатми Қуръон ўтказилди.

Жорий йил давомида имом-хатиблар иштирокида ўтказилган яраштириш тадбирлари натижасида 197 та ажримлар олди олинди.

Сирдарё вилоятидаги барча умумтаълим мактаблари, ўрта махсус касб ҳунар коллежи ва академик лицейларда “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида 1700 га яқин давра суҳбатлари ўтказилди.

2018 йил давомида вилоятда фаолият юритаётган масжидлар томонидан кам таъминланган, ногирон, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига, нуроний кексалар, иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда “Меҳрибонлик” ва “Мурувват” уйларига ҳомийларни жалб этган ҳолда 108 320 000 сўм миқдорида ҳайрия ишлари амалга оширилди.

Ўтаётган йилни сарҳисоб этиш, иш фаолиятни таҳлил қилиш, режалар тузиб, келгуси йил учун мустаҳкам пойдевор тайёрлаш зиён қилмас. Аллоҳ таоло 2019 йилда қилинадиган барча соҳадаги хайрли ишларимизни файзли ва баракали қилиб, бунданда зиёда айласин!

ЎМИ Сирдарё вилоят вакиллиги

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan