Ижтимоий тармоқлардаги фитналар

 

Ҳозирги кунда ҳаётни интернетсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Демак, ўз-ўзидан уни мутлақо ман этиб, фаолиятини тўхтатиб қўйишга имконият йўқ. Шунинг учун ҳам интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда олтин қоидага – меъёрни унутмаслик шартига амал қилиш, фитналар тузоғига тушиб қолишдан сақланиш йўллари тўғрисида мунтазам огоҳлантириб бориш, бу борада айниқса, ёшлар ва аёлларни     турли таҳдидлардан асрашга ҳар биримиз масъулмиз.

    Ижтимоий тармоқдан фойдаланар эканмиз, аввало,  ўзимизнинг мўмин-мусулмон эканлигимизни ҳамиша ёдда тутишимиз, турли фитналарга  алданиб қолмаслигимиз керак.Зеро, ижтимоий тармоқларда ёлғон ахборот, асоссиз маълумотларни тарқатиш, турли уйдирмаларни урчитиш ҳолатлари кўпайиб, айрим соддадил инсонлар уларга ишониб, ёлғон ва бўҳтонга шерик бўлиб қолмоқдалар. Мана шундай фитналар тузоғига тушиб қолмаслик учун Аллоҳ томонидан таъкидланган  оятлардан айримларини келтирамиз. Чунончи, Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:  “Эй, мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга пушаймон бўлмаслигингизучун (ухабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингиз!” (Ҳужурот сураси 6-оят).

   Аслида турли фитналар уюштириш ва тарқатиш, инсонлар ўртасида адоват уруғини сочиш – динимизда энг катта жиноятлардан бири экани ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган : “Фитна эса қотилликдан ҳам каттароқ (гуноҳ)дир…” (Бақара сураси 217-оят)

    Ижтимоий тармоқлардаги моддий ва маънавий фирибгарликлар, қимор ва бошқа фирибгарлик ўйинлари, одамларнинг обрўларини тўкиш ва бир-бирларига гиж-гижлаш, ёлғон хабар тарқатиш, фаҳш ва беҳаёликнинг тарқалиши, террорчи тўдалар, экстремистлар ва бошқа бузғунчи кучларнинг одамлар ўртасида нифоқ чиқаришга, уруш оловини ёқишга уринишлари каби турли фитналар ва фитначилардан доимо эҳтиёт бўлиш ҳақида Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: “Сизлардан фақат золимларгагина хос бўлмаган (балки ҳаммаларингизга оммавий бўладиган) фитна (азоб)дан сақланингиз ва билиб қўйингизки, Аллоҳ жазоси қаттиқ (зот)дир” (Анфол сураси 25-оят).

    Ижтимоий тармоқларда бир-бирига номаҳрам бўлган йигит ва қизларнинг ўзаро суҳбатлашиши оддий ҳолга айланб, бу нарса оилалар ўртасидаги ажримларга сабаб бўлмоқда.Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: (Эй, Муҳаммад!) Мўминларга4 айтинг, кўзларини (номаҳрам аёллардан) қуйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар! Мана шу улар учун энг тоза (йўл)дир. Албатта, Аллоҳ улар қилаётган (сир) синоатларидан хабардордир” (Нур сураси 30-оят).

    Албатта, ижтимоий тармоқни буткул ёмонга чиқаришга ҳаққимиз йўқ.Уни яхшиликка ишлатса – яхши, ёмонликка ишлатса – ёмон натижа беради, иншааллоҳ.

     Аллоҳ таоло барчамизни Ўзи рози бўладиган ишларга муваффақ айлаб, икки дунё саодатини насиб қилсин! Омин!

 

Муҳаммад  ҒОИБОВ
Сайхунобод тумани “Мулла Негмурод”
жоме масжиди имом-хатиби.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *