“Ёт ғоялар маънавиятимиз заволи”

Террор ХХ асрнинг охири ва ХХI асрнинг аввалига келиб оламшумул муаммога айланди. Бу бало жаҳон ҳамжамиятини қаттиқ ташвишга солиб қўйди. Энди жаҳон уруши, ядро ҳалокати хавфи ҳақида гаплар қолиб ҳамма террор ва унинг хавф – хатари ҳақида гапирадиган бўлиб қолди. Кўпчилик иттифоқ бўлиб террорнинг дини, ирқи ва миллати бўлмайди ҳамма бу офатга қарши биргаликда курашиш лозимлигини таъкидлаб, авваллари бўлмаган бу нарсани таърифлашга ҳам ҳаракат қилинди. Террорнинг таърифида бир қарорга келинмаган бўлса ҳам террорни ўз мақсадига эришиш йўлида бошқаларнинг жони, моли ва обрўсига куч ва қурол ишлатиш йўли билан зарар етказиши террор деб аталди. Террористларнинг кўпчилиги ислом динини ниқоб қилганликлари сабабли бу масалаларга Ислом дини таълимотларида қандай қаралади деган савол пайдо бўлди. Албатта, Қуръон ва Суннатда қиёматга қадар қандай масала бўлмасин ечим, жавоблар тайёр. Террористлар бегуноҳ одамларнинг ўлимига, мол мулклари зое бўлишига, шарафларига путур етишига, халқлар орасидаги муносабатларнинг ёмонлашишига, дунёда хавф – хатар бардавом бўлишига ва шу каби кўпгина инсониятга зарар келтириш билан шуғулланади. Ислом инсониятга зарар етишига мутлақо қаршидир. Ислом Аллоҳ таоло томонидан инсоният бахт – саодатини таъминлаш учун жорий қилинган диндир.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *