Ёшлик ҳар бир инсонга бир марта бериладиган тенги йўқ неъматлардан бири бўлиб, унинг қадрига етмоқ керак. Бу неъматдан унумли фойдаланиб, ўзининг илмий ва маънавий солоҳиятини ошириб борган инсон ўз зиммасидаги энг олий вазифани уддалаган ҳисобланади. Жамиятимиз равнақи учун зарур бўлган илмларни олиш ҳар бир ёш йигит қизнинг зиммасидаги бурчларидан бири ҳисобланади.Ватандошимиз буюк муҳаддис Имом Ал Бухорий: “Нажот фақат илмдадур”, деб бежиз айтмаган. Чунки билмсизлик жаҳлатдан, жаҳолат эса таккабурлик, мутелик ва бузғунчиликдан келиб чиқади.
Ёшларимизни турли хил ёт оқимлардан ҳимоя қилишда диний омиллар Қуръон оятлари ва ҳадислардан кенг фойдаланиш ҳамда диннинг асл моҳиятини англатиш ҳам лозим. Бузғунчи ғояларнинг тез тарқалишига сабаб бўлаётган ижтимоий тармоқлар ёшлар тарбиясига салбий таъсир этаётгани кўпчиликни жиддий ташвишга солмоқда. Бизнинг Мовроуннаҳр мусулмонлари ислом дини кириб келган вақтдан бошлаб Имоми Аъзам (Ҳанафий) мазҳаби кўрсатмаларига риоя қилиб келганлар. Ўтган уломаларимизниниг деярли ҳаммаси ҳам шу мазҳаб асосида асарлар битиб қолдирганлар. Халқимиз ҳам шу мазҳаб йўл йўриқларига адашмай амал қилиб келганлар. Шундай экан азизлар бизлар ҳам Имоми Аъзам мазҳабини ёшларга тушунтириб беришимиз лозим.
Ибодулло БОБОМУРОТОВ
Cардоба туман “Гулзор” жоме
масжиди имом—хатиби.