Оила назорати

Фарзанд яхши одобли, ота-онаси, оиласи, Ватани, дини ва халқига муносиб хизмат қиладиган комил инсон бўлиб улғайиши учун оиладаги назорат жуда муҳимдир. Фарзанд вояга етиши жараёнидаги жинсий қизиқишга мойилликдан сақланишда  қуйидаги зарур жиҳатларга катта эътибор бериш лозим:

– ота-она ва опа-сингиллар хоналарига изн сўраб кириш одобига қатъий амал қилишни фарзандга ўргатиш, бола тўққиз ёшдан ошганида унга қўйиладиган тақиқларда мустаҳкам туриш. Бегона аёллар билан аралаштирмаслик, авратларга назар солишининг олдини олиш каби ишларга эътиборни кучайтириш;
 -фарзанд ўн ёшдан ўтганида бир хонада ака-сингил ёки опа-ука бир жойда ётишининг олдини олиш. Ота-она бу ёшдаги фарзандларининг ётоқларини алоҳида қилиши керак;
 -фарзандга уйда хоҳлаганча телевизор кўриши ёки компютер ўйнашига рухсат бериш яхши эмас. Бу орқали улар таъсирли манзара, ёшларига муносиб бўлмаган турли кўрсатувлар, ахлоқсиз томошаларнинг гувоҳи бўлиб, фикрлари, хулқлари бузилиши мумкин;
 -ҳозирги вақтда фарзандларнинг кўпида турли суратларни томоша қилишга қизиқиш кучли. Табиий, бу рағбатлари ахлоқсиз кўриниш, ярим яланғоч суратларни ҳам кўришга олиб боради. Шунинг учун ўғил-қизларнинг тарбиясига эътиборсизлик ахлоқсизликка сабаб бўлади. Болаларнинг нарсалари турадиган жойларга доимо эътибор қаратиш зарур;
-ўн ёшга кирган ва ундан катта болаларга қариндош ёки қўшни қизлар билан бирга турли баҳонада хилватда ўйнашга имкон бериш ҳам уларда эрта жинсий ўйғонишга сабаб бўлиши мумкин.

Ру́зибек АБДУНАБИЕВ
Ховос туман Саъду Саъид
жоме масжиди имомхатиби.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *