Илмнинг фазилати

 

Аллоҳ таолонинг Қуръони каримда келган қуйдаги оятида илмнинг фазилатли эканлигига очиқ далилдир.  “Аллоҳ адолатда (барқарор)туриб, шундай гувоҳлик беради:  “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир”,  фаришталар ва илм эгалари ҳам. (Албатта), Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Азиз (қудратли)ва Ҳаким (ҳикматли) дир.  (Оли Имрон,18). Бу оятда Аллоҳ таоло аввал ўзини, кейин фаришталарни, сўнгра илм аҳлини зикр этди. Мана шунинг ўзи илмнинг шарафли, фазилатли ва улуғ эканини англашга кифоя қилади. Аллоҳ таоло Қуръон каримда шундай марҳамат қилади:  “Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба) ларга кўтарур” (Мужодала, сраси).
Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумо айтадилар : “Олимларнинг даражаси илм олмаган мўминларнинг даражасидан етти юз даража юқоридир.  Ҳар даражанинг ораси беш юз йиллик йўлга тенг”.  Аллоҳ таоло каломида: “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?”  деб марҳамат қилган (Зумар сураси, )  (Аъроф сурасидаги): “Эй Одам авлоди!  Сизларга авратларингизни беркитадиган либос ва патлар (зийнат кийимларн)ни туширдик. (Аммо) тақво либоси – бу,  яхшироқдир”, деган лафзининг тафсирида баъзи уламолар “либос” ни “илм”, “ясан-тусан либос” ни, “иймон” деб тушунтиришган. Ҳадиси шарифларда эса, илм фазилати қуйдагича баён этилади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Кимга Аллоҳ яхшиликни ирода қилса,  уни динда (теран англовчи) қилиб қўяди ва унга тўғри йўлни кўрсатади”.  Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна марҳамат қиладилар: “Олимлар Пайғамбарларнинг ворисларидир”.  Маълумки, Пайғамбарлик рутбасидан устунроқ ҳеч бир рутба йўқ ва бу рутбага меросхўр бўлиш олий шарафдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Бир қабиланинг ўлими бир олимнинг вафотидан енгилроқдир”. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам илмнинг шаҳидлик ва обидликдан афзаллиги ҳақида марҳамат қилиб айтадилар: “Олимнинг обиддан афзаллиги менинг қуйи даражадаги саҳобийдан афзаллигим кабидир”. Қарангки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам илмни набийлик даражасига яқин қўйиб, илмсиз қилинган амалдан устун кўрдилар. Агар обид қилаётган ибодати ҳақида илмга эга бўлмаганида, ибодати давомли бўлмас эди.  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар : “Аллоҳ таоло қиёмат куни олимларни ҳаммадан кейин тирилтиради ва уларга : “Эй олимлар жамоаси, мен аҳволингизни билганим учун илмни сизга бердим.
Мен илмни сизларни азоблаш учун бермадим. Боринг, сизларни мағфират қилдим”,
 дейди.Аллоҳдан хайрли оқибат сўраймиз.


Карим домла Бўрибоев
Мирзаобод тумани “Ҳазрати Усмон”
жоме масжиди имом-хатиби
 

 

 

 

 

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *