Ўғил меҳри

Дунёда улуғ инсон ким? деб сўралса, сўзсиз Она деймиз. Шоирларнинг шеърларида, ҳофизларнинг қўшиқларида оналар мадҳ этилади. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳам
“Жаннат оналар оёғи остида”деганлар. Яқинда бир манзарани гувоҳи бўлдик .Бир ёши улуғ онахонни зиёрат қилиш учун кирдик.Онахон кўзи ожиз, ўзи бир жойда ётади. Бизни келин қарши олди ва онахонни юзларини сийпалаб  “Ойижоним,чиройлигим, сизни кўргани келишибди” дея бизни таништирди. Онахон билан сўрашдик. Суҳбатлашиб ўтирдик. Келин ҳомиладор экан. Қайтишимизда келиндан ҳол сўрадик. “Мен ҳечам қийналмайман ,чунки хўжайиним ишга кетишдан олдин ва ишдан қайтгач ойижонимни опичлаб ҳовлига олиб чиқиб айлантирадилар. Ойижоним, гўзалим, чиройлигим деб эркалайдилар. Мен ҳам у кишимдан ўрганганман”-деди.
Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а.) Пайғамбаримиздан ривоят қиладилар: “Қайси бир солиҳ фарзанд ўз ота- онасининг юзларига мехру шафқат назари ила боқса, Ҳақ таоло у кишининг ҳар бир қилган назарига бир ҳаж қилганнинг савобини бергай”. Шунда саҳобалар сўрадилар: “Ё Расуллулоҳ, бир кунда юз марта боқса ҳам юз ҳажнинг савоби ёзилаверадими?” Онҳазрат: “Албатта, Аллоҳ таоло карами кенг, улуғ зотдир ва ажру савобларини яхши бандаларидан дариғ тутмагай”, деб жавоб бердилар.
Ибн Умар (р.а) дан ривоят қилинади: Бир киши йиғлаб қолган ота-онасини ташлаб ҳижрат қилиш учун Набийнинг(алайҳиссалом) олдиларига байъат беришга келганида, Расуллуллоҳ (алайҳиссалом): “Уларнинг олдига қайтгин ва уларни қандай йиғлатган бўлсанг ,шундай кулдиргин”, дедилар.
Аллоҳ фарзанд берар экан, она бутун вужуди билан фарзандига бор меҳрини бериб вояга етказади.Уни авайлаб-асраб катта қилади, боласининг ўсиб-униши учун соғлигидан кечса-да миннат қилмайди.
Фарзандлар-чи, ҳамма фарзанд ҳам юқоридаги онанинг фарзандидек меҳр кўрсата оляптими?
Халқимизда мақол бор: “Хотинингни кафтингда кўрсанг, синглингни елкангда кўр,онангни бошингда кўр”.
Жамиятимизда мана шундай меҳрли, иродали, ширин сўз ўғиллар кўпаяверсин.

Яниер шаҳар бош имом хатибининг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси
Бусанам ФАЙЗУЛЛАЕВА

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *