Ҳаё ҳаётимизни гӯзаллаштиради, бир-биримизга меҳримизни орттиради, амалларимизни зиёда қилади, зийнатлайди.
Ҳаё ҳақида сӯз кетганда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир муборак ҳадисларини эсласак, ӯринли бӯлади. У зот айтганларки: «Ҳар бир диннинг хулқи бор. Исломнинг хулқи ҳаёдир» деганлар.
Бугунги кундалик ҳаётимизга назар соладиган бӯлсак, оилавий муносабатларда, қӯни-қӯшничилик муносабатларида, меҳр – оқибат ҳаё анча кӯтарилгандек. Кӯчада юрган баъзи кишиларнинг оғзидан чиқаётган сӯз кишини ҳайратга солади.
Беҳаёликнинг зарарлари ҳақида ҳадисда шундай дейилади.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар ҳаё қилмасанг, билганингни қилавер «, деганлар.
Демак кийинишимиз, юриш-туришимиз, гапираётган сӯзларимиз беҳаё бӯлса ӯзимиз учун ӯсиб келаётган ёшларимиз учун ҳам зарарлидир.
Ҳазрати Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен шундай одамларни биламанки, қиёмат куни Тиҳома тоғи каби ялтироқ амалларни олиб келадилар. Аллоҳ таоло уларнинг амалларини тӯзғиган чанг каби қилиб қӯяди», дедилар. Ҳазрати Савбон: «Эй Аллоҳнинг Расули! У одамларнинг баъзи ҳолатини айтиб беринг, токи биз ҳам улардан бӯлиб қолмайлик. Ҳолбуки биз уларни билмаймиз«, дедилар.
Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Улар сизнинг биродарларингиздир. Сизнинг жинсингиздандирлар. Тунги ибодатдан сиз каби ҳисса оладилар. Лекин Аллоҳ ҳаром қилган нарсалар ила ёлғиз қолганларида уларни тап-тортмай қиладилар», дедилар.
Барчаларимизни Аллоҳдан, Фаришталардан, Одамлардан, ӯзимиздан ҳаё қиладиган бандаларидан қилсин. Рӯзибек Абдунабиев Мирзаобод тумани «Занги ота» жоме масжиди имом хатиби