Самарқанд зиёрати

ЎМИ нинг Сирдарё вилояти вакиллиги ташаббуси билан Сирдарёлик 80 нафар имом-хатиблар Самарқандга саёҳат қилдилар. Саёҳатчилар Имом ал-Бухорий мажмуасини,  Имом ал-Бухорий халқаро ўқув маркази ва Ҳадис мактабини, ҳазрати Хизр ҳамда Шоҳизинда мажмуаларини, Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишди. Зиёратчилар учун «Муслимтуризм» компаниясининг барча қулайликларга эга иккита замонавий автобуси хизматда бўлди. Дин вакиллари зиёрат асносида обод ва озод юртимизнинг гуллаб-яшнаши учун дуолар қилдилар.

ЎМИнинг Сирдарё вилояти 
вакиллиги матбуот хизмати

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *