Миссионерлик хатарлари

 

   Бугунги кунда дунёда кечаётган мураккаб глобалллашув жараёнлари туфайли маънавий хуружлар, ёт ғоя ва мафкуралар таъсири ҳам тобора кенгайиб бормоқда. Айниқса, миссионерлик ва прозелитизмга йўналтирилган ҳаракатлар нафақат инсонларнинг эътиқодига, балки турли дин, миллат ва элатларнинг ҳамжиҳатлигига раҳна солаётганини, сиёсий таъсир доирасига олишнинг воситасига айланиб қолаётганини инкор этиб бўлмайди. 

  Ўзбекистонда ҳам кейинги пайтларда мусулмонларни ва маҳаллий халкларни турли хил диний секталарга ўтказишни тарғиб этувчи миссионерлик  ҳаракати кўзга ташланаётгани, ўз динидан воз кечиб ўзга динларга ўтиб кетаётган кишиларнинг хатти-ҳаракатларини ифодаловчи прозелитизм ва унинг салбий оқибатлари натижасида диний ҳамжиҳатлилик, бағрикенглик, динлараро муносабатларни қарама-қарши қўйилиши ва кескинлашишига, турли конфессиялар ўртасида адоватни авж олдиришга сабаб бўлиши мумкин. Миссионерлар ўз фаолияти жараёнида муайян ҳудуддаги аҳолини ўзларининг динларига ўтказиш орқали сиёсий мақсадларга тайёрлашга ҳаракат қилишади. Миссионер фаолияти давомида юзлаб инсонларни ўз динига жалб этиб, қисқа давр мобайнида кўплаб инсонларни ўз динидан воз кечиб, ўзга динни қабул қилишга эришади.

   Ўзбекистондаги бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар, шунингдек бошқа ҳар қандай миссионерлик фаолияти ман этилиши, миссионерларнинг мақсади динга киришиш эмас, балки мусулмонларни диндан чиқариш эканлиги бунга далил.  Улар ахлоқни яхшилаш билан сира шуғуллланишмайди, аксинча хулқни бузадиган ишларни ёйиши, ҳар-хил ўйинлар, дискотекалар ташкил килишади ва ресторанлар очиб тунги кўнгилхушликлар уюштиришни режалаштирадилар.

   Ислом дини маҳаллий халқларнинг урф-одатларига чуқур кириб кетиб, ҳаёт тарзига айланиб қолган.  Халқимизнинг тарихи, бугуни ва келажаги бевосита Ислом дини билан чамбарчас боғлиқ. Мустақиллик неъмати туфайли халқимиз ўз илдизларига қайта бошлади. Лекин кўпчилик ҳали ҳам ўз дини ҳақида яхши маълумотга эга эмас.  Миссионерлар ўзларининг хушмуомалари, ёрқин ва таъсирчан ваъзлари орқали  диний маъумотларга эга бўлмаган кишиларни чалғитишади. Тасаввур қилинг, бунинг оқибатида жамиятдаги узвийлик бузилиб, парокандалик юзага келади. Бутун умр ўзи ота-боболари Исломдан бошқа динни билмаган бир оила вакили христиан динини қабул қилади. Жамиятнинг илк ва энг муҳим бўлаги бўлмиш  оила жанжал ва низолар домига тортилади. Ота-она қавму-қариндошлар унинг бу қилмиши оқибатида маҳалла куйда бош кўтара олмай қолишадилар.  Оила маҳалладан ва ўз яқинларидан узилиб қолади. Ислом динидан бошқа динга ўтган ана шундай кимса вафот этгач ким уни дафн қилади, қандоқ ва қаерга дафн қилиш керак деган муаммолар юзага келади.

  Миссионерлик ва прозелитизм ҳаракатлари аввало, жамият ҳаётининг барча жабҳаларини издан чиқариши, давлат бошқарувида тартибсизлик ва парокандаликни вужудга келтириши, мамлакатда бир-бирига қарама-қарши гуруҳларни шакллантириш орқали, миллатлараро, динлараро зиддиятларни тўғдириб, давлат миқёсида айирмачиликни келтириб чиқараётганлиги айниқса хатарлидир.  

   Миссионерлик таҳдидларидан доимо огоҳ бўлиш, мазкур ҳаркатларни ўз вақтида англаш, уларни бартараф этиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Зеро, глобал дунёда тинчлик ва барқарорликка рахна солиш орқали ўзида разил ва бузғунчи ғояларни намоён этувчи миссионерлик таҳдидига қарши мунтазам огох, сезгир, хушёр бўлиш бугунги куннинг долзарб вазифаси эканлигини ҳар бир юртдошимиз англаши лозим.

  Сирдарё вилояти вакили ўринбосари

 Абдурауф ЁРБЕКОВ.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *