ИСРОФ ЭМАС , ИНСОФ ҚИЛАЙЛИК

  Аллоҳ  таоло  мўминларни  сифатлаб,  бундай  марҳамат  қилади:  “Улар  эҳсон  қилганларида  исроф  ҳам , хасислик  қилмаслар , (тутган  йўллари) бунинг  ўртасида-мўътадилдир”(Фурқон,67-ояти).

Исроф  чегарадан  чиқиш, ортиқча  ва  меъёридан  кўп  харажат  қилиш  демакдир.  Пайғамбаримиз  (алайҳиссалом.):  “Тежамкор  одам  камбағал  бўлмайди”, деганлар  (Аҳмад  ривояти). 

 Аллоҳ  таоло  бизга  ҳаёт, соғлик, оила,  мол – мулк  каби  неъматларни  инъом  этган.  Ундан  қандай  фойдаланганимиз , қаерга  сарф  қилганимиз  ҳақида  охиратда  сўраламиз.  Қурони  каримда  бундай  марҳамат  қилинади :  “Сўнгра  ана  ўша  кунда  (қиёматда), албатта, (сизларга  ато  этилган  барча)  неъматлар  тўғрисида  сўроқ  қилинурсиз!”  (Такасур-8 ояти).

   Муқаддас  динимиз  барқарор  ҳаёт  кечириш  учун  тежамкор  бўлиш  ва  исрофдан  сақланишга  буюради.  Бунга  амал  қилган  ота  боболаримиз  ҳар  бир  неъматни  эъзозлашган, уволидан  қўрқишган.

   Аммо  сўнги  пайтларда  баъзилар  тўй – маърака  маросимларида  ўзини  кўз – кўз  қилиш , ким  ўзар  мусобақасига  ўтиб  кетяпти.  Амалларни  бажаришда  чегарадан  чиқиб. Савоб  эмас, гуноҳ  орттиришяпти.

   Табиий  газни, сувни  ҳам  исроф  қиламиз.  Баъзи  хонадонларда  газ  пиликлари  беҳуда  ёниб; ичимлик  суви  жўмрак  носозлиги  ё  эътиборсизлик  боис  тинимсиз  оқиб  туради.

   Тузатишга  шошилмайди,  чунки  жўмракни  таъмирлашга  пул  кетади.  Ана  шу  арзимас  харажатдан  қочиб, ҳар  томчиси  бебаҳо  неъмат  бўлган  сувни  увол  қилишади, кимларнингдир  насибасини  қирқишади.  Баъзилар  кўп  ҳолда  исрофдан  сақланиш  учун  эмас, балки  ҳисоблагич  кўп  ёзиб  юбормасин . деб  газ  ва  сувни  тежашга  ҳаракат  қилишади. Мусулмон  одам  бундай  дунёқарашдан  воз  кечиш  керак.  Динимизда  “Исрофгарчиликка  мутлақо  йўл  қўйманг!”  (Исро,26 ояти)  деб  буюрилгани  учун  исрофдан  қайтсак , ҳам  мақсадга  эришамиз, ҳам  савоб  оламиз.  Бу  икки  карра  ютуқ  бўлади.

Мирзобод тумани “Зиё”  жоме
Масжиди имом  хатиби 

Ҳабибулло  Мубашширов

 

 

 

 

 

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *