Шукр қилиш фазилати

Инсон учун саломатлик улуғ неъмат ҳисобланади. Аммо инсон доимо соғ-саломат бўлиши, яъни бирор дард чекмаслиги хақиқий иймонли киши учун яхши кўрилган иш эмас, балки инсонга бирор дард етиб туриши ёки бошқа бир мусибат етиб туриши Аллоҳнинг бу бандаси учун фазлу мархаматидир. Банда, агар бошига бирор мусибат етмаса ўзининг банда эканлигини унутиб туғёнга кетиши бу ҳақиқатдир.

Иброҳим алайҳиссалом даврида Намруд деган подшоҳ яшаган. Унинг ҳеч қаери оғримаган, хатто ошхонасида пиёласи хам синмаган экан. Намруд бутпараст бўлиб, бориб бориб ўзини худоман деган. Аллоҳ бу подшоҳни оддийгини кичкина бир пашша билан азоблаган. Бу пашша бурнидан кириб миясида ғўнгиллаб азоб берар экан. Бир хизматкор қулини шу пашшани тинчлантириш учун масъул қилиб қўйган. Бошига урса ҳалиги пашша жим бўлар экан. Подшоҳ шу дард билан 40 йил қийналган ва охири шу дард билан вафот этган.

Яратган мавжудотлар ичида фақатгина инсон таифасигагина вожиб бўлган амал шукурдир, бу олий неъматдаги амал қалбнинг шукр қилишидир. Қалбни шукри – банда барча неъматларни фақаигина Аллоҳдан эканлигини билишидир. Ер ва осмон аҳларига бериладиган неъматларнинг барчаси Аллоҳдандир.

Бу борада Аллоҳ субханаҳу ва таоло ўзи шундай «Осмонлардаги ва Ердаги барча нарсалар Унинг мулкидир. Дин (итоат қилиш) Унгагина (бўлиши) вожибдир. Аллоҳдан ўзгасидан қўрқасизми?!» -дейди Наҳл сураси 53 — оят.

Мўмин банда – Аллоҳ берган неъматларни қалбида тасаввур қилиб, аъзоларида уни зоҳир қилиб унутмаслиги лозим бўлади. Роббимизнинг гўзал исмларидан бири “аш-Шакур” яъни кўп шукр қилувчи бўлиб, У Зот қилинган битта яхшиликка ўнтадан етти юз баробаргача, ҳаттоки ундан кўпроқ ҳам савоб беради. Демак, биринчи шукрга ҳақли бўлган зот Роббимиздир.

Хар бир иймонли банда яхши кун келса шукур қилиши, мусибат келса сабрли бўлиши улуғларимиз томонидан таъкидланган. Ҳаммамизга шукурли ва сабрли бўлиш насиб этсин.

Улуғбек ҚОБИЛОВ
Сирдарё тумани Аҳмад ибн Малик
жоме масжиди имомхатиби.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *