Мирзаобод туманидаги «Зиё» жоме масжиди замонавий усулда қайтадан қурилди

Мирзаобод тумани «Зиё» жоме масжидининг 1990 йилда ҳашар йўли билан барпо этилган биноси бугунги кунга келиб яроқсиз ҳолатга келиб қолганди. Сўнги йилларда юртимизда олиб борилаётган хайрли ишлар самараси ўлароқ “Зиё” жоме масжиди замонавий лойиҳа асосида бутунлай янгидан бунёд этилди. Қурилиш ишлари жорий йилнинг февраль ойидан бошланиб, бугунги кунга келиб масжид тўлиқ қуриб битказилди. Масжиднинг эски биносида 300-350 киши ибодат қилган бўлса, янги қад ростлаган масжиднинг катта хонақоҳида 500 киши, айвон қисмида эса 200 киши ибодат қилиши мумкин. Масжид биносининг узунлиги 18 метр, эни эса 22 метр. Масжид янги биносига 22 метрлик гумбаз ҳам ўрнатилган. 
Шунингдек, эркаклар ва аёллар учун мўлжалланган таҳоратхона ҳам замонавий ҳамда қулай имкониятлар асосида барпо этилди, замонавий дизайн ва миллий услуб уйғунлигида бунёд этилган мазкур масжидда мўмин мусулмонлар учун барча шарт-шароитлар яратилди. Янги масжид хонақоҳ, айвон, таҳоратхона, кутубхона ва хизмат хоналаридан иборат бўлди.




















Бугун ўтказилган масжиднинг очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Ахмедов, Сирдарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Иркин Муминов, Сирдарё вилояти бош имом-хатиби Ҳабибулло Зокировлар иштирок этиб, юртдошларимизни масжид очилиши билан табрикладилар. Пешин намозидан кейин ушбу намунали ишлар бошида турган ҳурматли Президентимиз, масжид таъмирланишида хизмат қилганлар, ҳомийлар, ушбу ишлар бошида турган солиҳ инсонлар ҳақига маъруза ва дуойи-хайрлар қилинди. 

ЎМИнинг Сирдарё вилояти
вакиллиги матбуот хизмати

 

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *