Сирдарё масжидларида навбатдаги хатмоналар

Жорий йилнинг 20 май куни Ховос туманидаги «Ҳуснобод» ва Янгиер шаҳридаги «Абдуқаҳҳор ҳожи» жоме масжидларида ҳам хатмоналар бўлиб ўтди. «Абдуқаҳҳор ҳожи» жоме масжидидаги хатмонага вилоятимиз бош имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Зокиров ташриф буюриб, Таровеҳ намозидан олдин кам таъминланган оилаларга Рамазон туҳфаларини топширдилар.

Ҳабибуллоҳ домла Зокиров вилоятимиз намозхонларини муборак Рамазон ойи билан қутлаб, бу муқаддас ойнинг ҳар бир кунини ғанимат билиб ибодатда ўтказиш лозимлиги ҳақида сўзлади. Ёши улуғ отахонлар дуолари олинди.
Намоздан сўнг эл-юрт тинчлиги ва мамлакатимиз ободлиги, деҳқончиликка барака ҳамда ҳаётимиз янада фаровон бўлишини Яратгандан сўраб дуойи-хайрлар қилинди.

ЎМИнинг Сирдарё вилояти
вакиллиги матбуот хизмати

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *