Отинойилар билан навбатдаги йиғилиш ўтказилди

Бугун 2019 йил 14 май куни Сирдарё вилояти вакиллиги мажлислар залида вилоят отинойиларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни вилоят бош имом-хатиби Ҳабибуллоҳ Зокиров ва бош имом-хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Раҳима Искандарова ўтказди.
Ҳабибуллоҳ Зокиров муборак Рамазон ойининг фазилатлари, бу ойда қилинган ибодатларнинг қанчалар улуғ экани ҳақида сўзлади. Отинойилардан Рамазон ойида ОАВда  фаолликни янада ошириш лозимлиги сўралди.
Шунингдек, отинойиларнинг асосий вазифаларидан бири хотин-қизлар ўртасида турли бидъат, хурофот, ирим-сирим, афсона, сафсаталарнинг олдини олиш, аксинча муқаддас динимиз моҳиятини тўғри тушунтириб етказиш кераклиги эслатилди.


ЎМИнинг Сирдарё вилояти
вакиллиги 
матбуот хизмати

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *