ИХЛОС

Бир моҳир қурувчи бўлиб, ишларининг пухта ва мустаҳкамлигида тенги йўқ эди. Қурувчи кексайиб, қурилиш корхонаси раҳбаридан ўзини нафақага чиқаришини сўради. Энди у қолган умрини оила аъзолари билан биргаликда ўтказмоқчи эди. Лекин корхона бошлиғи қурувчи таклифини рад этди ва унинг маошини ошириш йўли билан корхонада олиб қолиш ва ишида давом этишига уриниб кўрди. Қурувчи бундан бош тортди. Ниҳоят корхона раҳбари уни талабини қондиришдан бошқа чора топа олмагач, фақат бир шарт билан қурувчининг талабига рози бўлишини айтди: “Сизга сўнги илтимосим бор, яна битта охирги бинони ҳам қуриб берсангиз, ўшанда сизнинг нафақага чиқишингизга розилик бераман”. Қурувчи раҳбарнинг бу таклифига рози бўлиб ишга киришди. Лекин энди қурувчи аввалгидек шижоат билан ишламасди. Мақсади бинони апил-тапил қурса-ю, тезроқ нафақага чиқса…
Ва ниҳоят бино битиб янги бинонинг калитини раҳбарига топширди.  Келишилганидек кетишга изн сўраб раҳбар билан хайрлашаётганда рахбар у кишини тўхтатиб ҳозиргина ундан қабул қилиб олган уйнинг калитини унинг ўзига бериб “Бу уй кўп йиллик ихлос билан қилган хизматларингиз ва фидоийлигингиз эвазига корхонамиздан сизга совға!” деди. Қурувчини чақмоқ ургандек бўлди. Чунки бу совға қилинган  уйни ўзи учун қураётганини билганида бинони мусаҳкам қилиб қурган бўлар эди.
Хулоса, барчамиз бу ҳаётда ўзи учун бино қураётган қурувчига ўхшаймиз. Барча ишларимизни ҳамма вақт, ҳар қандай ҳолатда гўзал адо қилишимиз зарур. Чунки барча ишларимизда биринчи манфаатдор ўзимиз бўламиз.

Аслиддин МИРЗАМИДДИНОВ
Сардоба тумани “Бахмаллик”
жоме масжиди имом-хатиби

 

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.