Қаршида аҳолига Рамазон совғалари ва масжидларга Мусҳафлар тарқатилди

Бугун, 21 май куни Мурувват карвонининг Қашқадарё вилояти учун ажратилган қисми Қарши шаҳридаги “Хўжа Убайди ибн ал-Жаррох” мажмуасига етиб келди. Ушбу жойда юзта муҳтож оилалар учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотлари ўз ҳақдорларига етказилди.
Бундан ташқари, Фонд томонидан вилоятдаги жоме масжидларнинг кутубхонасига 182 дона Қуръони карим китоби ҳам тақдим қилинди.
Тадбирда “Вақф” хайрия жамоат фондининг бошқарув раҳбари ўринбосари И.Ахмедов, Қашқадарё вилоят бош имом хатибининг ўринбосари Р.Норқўчқоров, Фонднинг Қашқадарё вилоят филиали раҳбари ўринбосари Б.Эшмуродов, «Хўжа Убайда ибн ал-Жаррох» мажмуаси раҳбари И.Райхонов ҳамда жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олган И.Ахмедов муҳтож инсонлар ташкилот эътиборидан четда қолмаслигини таъкидлаган ҳолда, саховатли инсонларни фонд билан ҳамкорлик қилишга, эҳсонларнинг ҳақдорларга етиб боришида биргаликда ҳаракат қилишга чақирди.







«Вақф» хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

 

 

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *