Рамазонга тараддуд

Бугун 2019 йилнинг 4 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019-йил 22-апрел кунги 01А/52-сон буйруғига асосан Сирдарё вилоятидаги масжидларда “Озодалик куни” эълон  қилиниб, барча масжидларда шанбаликлар ўтказилди.
“Озодалик куни”да уюштирилган ҳашарларда масжидларнинг ички ва ташқи қисмлари, хонақоҳлар, таҳоратхоналар тозаланди. Қабристонлар бегона ўт-ўланлар ва чиқиндилардан тозаланди.
Ҳашар баробарида имом-хатибларимиз аҳолига масжидлар, қабристон ва зиёратгоҳларни обод этиш тўғрисида кенг қамровли тушунтириш ишларини ҳам олиб бордилар.

ЎМИнинг Сирдарё вилояти
вакиллиги матбуот хизмати

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *