Зангиота зиёратгоҳида 76 оилага хайру саховат кўрсатилди

Зангиота зиёратгоҳида 76 оилага хайру саховат кўрсатилди – Telegraph

Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 195 оятида шундай марҳамат қилади:

«…ва сиз эҳсон қилинг, Аллоҳ таоло эҳсон қилувчиларни яхши кўради».

Мухтожларга кўмак кўрсатиш, моддий ва маънавий жиҳатдан ёрдамлашиш мўминлар учун Аллоҳ таолога суюкли бўлишнинг энг афзал йўлларидан биридир.

Жорий йилнинг 13 май куни, муқаддас Рамазон ойи мунособати билан “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги “Занги ота” зиёратгоҳида навбатдаги хайрия тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбирда, Тошкент вилоятининг турли ҳудудларидан йиғилган 76 нафар ватандошларимизга фонднинг “Закот” маблағлари ҳисобидан пул маблағлари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Садақанинг энг афзали – Рамазонда қилинган садақа», деганлар, шунинг учун ҳам биз айни шу мақаддас ойда кўпроқ ҳайрия қилишга мамлакатимизнинг кенгроқ ҳудудини қамраб олиб, энг чекка манзилларгача етиб боришга ҳаракат қилмоқдамиз, дейди сўзга чиққан фонд раҳбари Искандар Халилов.

Азиз, саховатпеша ватандошлар, барчаларингизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таъкидлаганларидек, Рамазон ойида энг афзал садақа ва хайру-эхсон қилишга чорлаб қоламиз!

“Вақф” хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *