“Вақф” фонди «Хўжа Ҳофиз Меросий» зиёратгоҳини таъмирламоқда

«Хўжа Ҳофиз Меросий» зиёратгоҳи Самарқанд вилояти Булунғур тумани Болғали қишлоғида жойлашган бўлиб, ушбу зиёратгоҳ XV асрнинг иккинчи ярми XVI асрнинг биринчи ярмида яшаб ижтимоий-диний ва маданий, адабиёт соҳасида ҳам фаолият кўрсатган шоир, ҳаттот Хўжа Ҳофиз Меросий шарафига барпо этилган. Ушбу уламо Қуръони каримни 7 хил қироатда ўқий олган дуёдаги 7 алломанинг биридир.
Хўжа Ҳофиз Меросий ўша даврнинг султони бўлган Убайдуллохоннинг хизматига кириб, бош муфтий даражасига кўтарилган.
Хўжа Ҳофиз Меросий 1528 йилда Эроннинг Машҳад шаҳрида шаҳид бўлади. Унинг васиятига кўра, Султон Убайдуллохон ўлимидан олти ойдан кейин жасадини ҳозирги Болғали қишлоғидаги Хўжа Ҳофиз деб номланувчи қабристонга олиб келиб дафн этилади.
Тарихий манбалар асосида Хўжа Ҳофиз Меросий соҳиби каромат, буюк валий, йирик диний арбоб, ўзбек халқининг бирлигини сақлаш ва Ислом динининг ривожи учун курашган сиёсатчи ва тасаввуф илмининг йирик билимдони бўлган.
Хўжа Хофиз мақбараси 1987 йил Марказқум топшириғига биноан бу жой масжид билан биргаликда суриб ташланади. 1990 йилда истиқлол туфайли суриб ташланган масжид жойидан халқ ҳашар йўли билан масжид барпо этган.
“Хўжа Ҳофиз Меросий” зиёратгоҳини ободонлаштириш мақсадида, ушбу зиёратгоҳ жойлашган Болғали қишлоғи аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш йўлида “Вақф” фонди ташаббуси билан алоҳида сув иншооти қурилди. Мазкур сув иншоотини қуриш учун ҳомийлар ҳисобидан 597,2 млн. сўм маблағ сарфланди.

Шунингдек, “Хўжа Ҳофиз Меросий” зиёратгоҳи атрофи 180 метрлик девор билан ўралади ҳамда девор қуриш ишлари учун 75 млн. сўм маблағ сарфланади. Ҳозирда ушбу деворнинг 100 метрлик қисми қуриб бўлинган.
“Хўжа Ҳофиз Меросий” зиёратгоҳида ҳомийлар кўмаги билан ўриндиқлар ўрнатилган ҳамда “Хўжа Ҳофиз Меросий” мақбарасига чиқиш учун ҳомийлар ёрдамида зина ва йўлаклар қурилмоқда.

“Хўжа Ҳофиз Меросий” зиёратгоҳи ҳудудидаги қумнинг алоҳида шифобахшлик хусусиятлари мавжуд бўлиб, қумнинг шифобахшлиги юзасидан вилоят ва туман соғлиқни сақлаш марказларидан хулосалар олинган.
Келгусида зиёратгоҳда эркак ва аёллар учун алоҳида “Шифобахш қум” ҳудудини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

 

“Вақф” хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

 

 

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *